Аҳолининг ҳолидан хабар олиш уларнинг ташвиш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида Шеробод тумани 1-сектор ҳудуди “Ғамбур” маҳалласида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Чориев, сектор масъуллари ҳамда маҳалладаги бешлик томонидан олиб борилаётган ишлар, аҳоли кайфияти,турли тоифадаги шахсларнинг яшаш тарзи ҳамда аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, муаммоли масалалари ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатлардан 4 таси жойида ижобий ҳал этилди, 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича туманнинг тегишли мутасадди соҳа раҳбарларига кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, аниқ кўрсатмалар берилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024