Шеробод тумани ҳокимлиги
ЕЪЛОН! 2021 йил учун субсидия кимларга ва қай тартибда берилади?

Бунда уй-жойнинг умумий қийматининг бошланғич 15 % дан 10 % қисмини Давлат томонидан қоплаб берилади, қолган 5% қисмини фуқаронинг ўз маблағи томонидан қопланади. Ҳамда биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига давлат томонидан субсидия маблағлари ажратилади.

Субсидия ариза топширган ҳар бир талабгорга берилавермайди.

Бунда масъул ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия тегишли мезонлар асосида ариза берувчи томонидан тақдим етилган ҳужжатларнинг ҳаққоний еканини баҳоланади.

Баҳолашда талабгор ва унинг оиласи даромади, турар-жой мақоми, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинади.

Субсидия олишда қуйидаги ҳужжатлар талаб етилади:

– паспорт;

– оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд етилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;

– никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий емас деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд етилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд етилмаган ҳолларда);

– доимий яшаш жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

– доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси;

– ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома.

Ижобий жавоб олинган тақдирда фуқаро ўз танловига кўра субсидияни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга қаратилган маблағ шаклида олиши мумкин бўлади.

Тўлиқ маълумот олиш учун:

Sherobod tumanida subsidiya bo‘yicha mas’ul xodim

+998333834444

3 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси