Ушбу ислоҳотларни биргина – 1 сектор ҳудуди “Хўжги” маҳалласининг Юлдуз кўчасида кўришимиз мумкин.
Мазкур маҳаллада, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Исмоилов, туман сектор раҳбарлари, соҳавий ташкилотлар вакиллари ва маҳалладаги “бешлик”дан иборат ишчи гуруҳи хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини амалга оширмоқда.
Шунингдек, маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, маҳалладаги ижтимоий объектлар ва аҳоли хонадонларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилиб, унда аниқланган камчиликларни тезкорликда бартараф қилишлик юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024