Танлов орқали мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзи фаолият кўрсатаётган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
Танлов 3 босқичда ўтказилади
1-босқич – туман ва шаҳарларда октябрь ойида;
2-босқич (ҳудудий босқич) – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ноябрь ойида;
3-босқич республика босқичи декабрь ойининг охирги 10 кунлигида тантанали тарзда ўтказилади.
Танловда 35 ёшдан юқори бўлган, ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган ҳамда йўналиши бўйича фаолият билан камида 5 йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келаётган хотин-қизлар ҳамда уй бекалари иштирок этишлари мумкин.
1, 2 ва 3-ўрин совриндорлари ҳамда “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг яхши уй бекаси” каби 10 та номинация бўйича ғолиблар аниқланади.
Танловнинг Республика босқичида олий ўрин-Гран прини қўлга киритган иштирокчи олий даражадаги диплом, статуетка ва Президент совғаси-автомогил билан, 1-ўринни олган иштирокчи I-даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти билан;
2-ўринни олган иштирокчи II-даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида пул мукофоти билан;
2-ўринни олган иштирокчи III-даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида пул мукофоти билан;
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар ҳудуддаги туман (шаҳар) ташкилий қўмиталарига 1 октябрга қадар қабул қилинади.
“Йил аёли” миллий танлови бўйича қўшимча маълумотларни Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 71 202-10-76 телефони, шунингдек, қўмитанинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат этиш ёки уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали олиш мумкин.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024