Шеробод тумани ҳокимлиги
Қизлар одоби ва кийиниш маданияти мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, маҳалла хотин-қизлар фаоли, туман Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази директори ҳамда мактаб масъуллари иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар, ўқувчи-қизларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши, кийиниш маданияти, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қизлар ўртасида эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-829-сон Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбир кўтаринки руҳда, юқори кайфиятда ўтказилиб, суҳбат давомида барча ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
52 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси