Хусусан, бугун, 31 август куни туманнинг 3-сектор ҳудуди “Нуртепа” маҳалласида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Нуронийлар жамғармаси туман бўлими раиси, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, маҳалла бешлиги ташаббуси билан ушбу маҳалла аҳли учун байрам дастурхони ёзилиб, мустақиллик шодиёнаси нишонланди.
Ташкил этилган тадбирда масъуллар сўзга чиқиб юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги тилиб, барчани байрам билан қутлади. Шунингдек, туман маданият ва туризм бўлимининг роққосалари-ю бир-биридан чиройли куй-қўшиқлар билан янада файз олган байрам тадбири кўтаринки ва самимий руҳда бўлиб ўтди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024