Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида вилоятдан бириктирилган вакиллар, кластер ва фермер хўжалиги масъуллари, қишлоқ хўжалиги ходимлари, шунингдек ғўза парвариши ҳамда пахта йиғим-теримига мавсумига оид барча масъуллар қатнашишди.
Мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар хусусида батафсил маълумот берди.
Маълумот ўрнида жорий йилда Шеробод туманида 9 минг 250 гектар майдонда ғўза парвариш қилинмоқда. 285 та фермер хўжаликлари томонидан давлатга 31 минг 732 тонна пахта топшириш белгиланган.
Пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш учун уй бекалари, уюшмаган ёшлардан иборат 195 та терим отряди шакллантирилди. Отряд сафига 20225 нафар теримчи киритилган бўлиб, ҳар бир отрядга ўртача 47.5 гектардан пахта майдони тўғри келади.
Терилган пахта хом ашёсини пахта қабул қилиш масканларига узлуксиз етказиб бериш мақсадида 27 та теримчиларни ташиш техникалари, 112 та транспорт воситаси, 217 та трактор тиркамаси мавсумга шай қилиб қўйилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024