Манзилда бўлган масъуллар маҳаллада истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳам хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди, шунингдек, уларни, кириб келаётган муборак Қурбон ҳайити байрами билан табриклаб, уларнинг уй-жойини таъмири юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Вилоят раҳбарининг топшириғига мувофиқ, ушбу маҳалла ижтимоий аҳволи оғир ҳудуд деб танлаб олинган бўлиб, маҳаллада ободонлаштириш, солиқ ва коммунал тўловларни ундириш бўйича тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024