Жорий йилда мазкур илм даргоҳларининг 11-синфини 2 минг 226 нафар ўқувчи тамомлаяпти.
Мазкур тадбирларда туманимиздаги туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Хусусан, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари З.Халилов 2-умумтаълим мактабида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, битирувчи йигит-қизларга Президент табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, бошқа сектор раҳбарлари ҳам ўзларига бириктирилган мактабларга бориб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирининг юқори савияда ва хавфсиз ўтишини назорат қилишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024