Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгашининг навбатдаги 67-сессияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 517-сон қарори ижроси юзасидан 2023 йил 1-чорагида давомида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида.
- Туманда “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-
қувватлаш ва дафтардан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида
- Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунига асосан туманда жамоат хавфсизлиги таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари -Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ҳисоботи ҳақида.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 31 мартдаги 145-сонли қарорига мувофиқ туманда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ҳолати бўйича туман ҳокимининг ўринбосари- Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ижроси тўғрисида.
- Туман ҳокимининг ўринбосари С.Боқиев, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Боймуродованинг туманда уй-жойлар қурилишига ер ажратиш, имтиёз оладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш жараёнларининг шаффофлиги ва уй-жойлар қурилиш сифатини яхшилаш масалалари юзасидан ҳисоботи.
- Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Шеробод туман бўлими томонидан 2022-йил давомидаги фаолияти юзасидан ахбороти.
- Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими бошлиғининг ўтган вақт давомидаги фаолияти юзасидан ахбороти.
- Туман қурилиш бўлими бошлиғининг ўтган вақт давомидаги фаолияти бўйича ахбороти тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари С.Боқиевнинг ҳисоботи ҳақида.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисида.
- Туманда 2023-йил апрел-май ойларида “Оchiq budjet” ахборот порталининг “Мening yo’lim” дастури орқали ўтказилган жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни кўриб чиқиш ва молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида.
- Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг 2023-йил 19-апрелдаги VI-65-81-8-119-К/23-сонли қарори иловаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
- Шеробод туманида 2024 йил Инвестиция дастурига дастлабки таклиф этилаётган объектлар манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
- Бошқа масалалар.