Мазкур йиғилишдаги топшириқларга мувофиқ бугун, 23 май куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими З.Халилов ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиевлар иштирокида тумандаги лидер тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходимлари, шунингдек, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари қатнашишди.
Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда лидер тадбиркорларнинг соҳадаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини кенгайтириш ҳисобига ҳудуддаги ишсиз ёшлар ва аҳоли вакилларини иш билан таъминлаш хусусида сўз юритилди. Шунингдек амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024