Унда вилоят ҳокими У.Қосимов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Э.Нарманов, туман ҳокими З.Халилов, сектор раҳбарлари ҳамда соҳага тегишли ташкилот раҳбарлари, агро кластерлар, фермер хўжаликлари шунингдек, отряд раҳбарлари ва аъзолари иштирок этишди.
Жорий йилда ғалла йиғим-теримини бошлаш учун туманимизда 13 та отряд шакллантирилиб, 26 та комбайн, 175 та дон ташувчи транспорт воситалари, Мавсум бошланиши олдидан эса ҳар бир комбайн механизаторларига пул маблағи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Қолаверса, семинарда жонлиқ сўйилиб, 2023 йилги ғаллани нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга алоҳида таъкидлаб ўтилди. Қилинган Қуръон тиловати давомида ҳам мавсумнинг баракали ўтиши учун яхши ниятлар ила дуога қўл очилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024