Сайёр қабулда нуронийлар, маҳалла раислари, шунингдек, пенсия, болалар пули ҳамда моддий ёрдам бўйича муаммолари бўлган шахслар қатнашишди. Дастлаб масъуллар тизимдаги янгиликлар ҳамда нафақа, болалар пули ва моддий ёрдам пулларининг ажратилиши юзасидан қисқача тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Қабулда иштирокчиларнинг саволларига тегишли ҳуқуқий жавоблар берилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024