Шеробод тумани ҳокимлиги
“Аёли эъзозланган юрт” мавзусида маданий тадбир ўтказилди

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Боймуродова, бўлим масъуллари, хотин-қизлар, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида маҳалладаги Бадаш ансамбли, 47-умумтаълим мактаби, манзилдаги оилавий мактабгача таълим ташкилоти ҳамда фаоллар томонидан тайёрланган бадиий қисм, миллийлигимиз акс этган ўзига хос чиқишлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, тадбир давомида янгиланаётган конституциянинг мазмун-моҳияти борасида ҳам иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
73 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси