Семинарда Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ва унга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, уларнинг мавқеиларини ошириш борасида киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тушунтирилди.
Шунингдек, тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар янги конституциянинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар инсон қадрини бундан-да юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024