Шеробод тумани ҳокимлиги
Шеробод туманининг “Катта ҳаёт” маҳалласида “Наврўз” умумхалқ байрами нишонланди

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, маҳалла аҳли ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Тадбирда вилоят раҳбари манзилда олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан танишди, йиғилганларни байрам билан муборакбод этди. Нуронийлар элга тинчлик сўраб қўлларини дуога очишди.

Тадбир доирасида элга дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди. Дошқозонда сумалак тайёрланди. Халқимизга хос эзгу қадриятлар ўз ифодасини топди. Шерободлик полвон Муҳаммадкарим Хуррамовга вилоят ҳокимининг совғаси топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси