Маълумот учун, Сурхондарё вилоятида жорий йил якунига қадар 682 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идоралари биноларида, 1 405 та тадбиркорларнинг бино ва иншоотларида, 3 791 та аҳоли хонадонларида, 41 та янгидан фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли турар-жойларда қуёш панеллари ва қуёш сув иситкичлари ўрнатиш режалаштирилган.
Бугун Шеробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими З.Халилов ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиевлар томонидан ўтказилган тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув давомида ҳам айни шу мавзуга оид масалалар муҳокама этилди. Тадбиркорларга қуёш панелларини ўрнатишнинг афзалликлари тушунтирилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024