Шеробод тумани ҳокимлиги
Шерободда “АмбассадорМ” компаниясининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Чориев ва туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Р.Холмирзаевалар сўз юритди.
Шунингдек, АмбассадорМ бренди асосчиси Маъмура Мусурмонова ҳам иштирок етди.
Мазкур компания 2017-йилдан буён иш фаолиятини юритиб келмоқда. Ушбу компаниянинг асосий мақсади халқимизни табиий йўл билан даволаш ва тўғри овқатланиш турмуш тарзини йўлга қўйишдан иборатдир.
Шеробод туманида ушбу филиалнинг очилиши узоқ қишлоқлардан келадиган беморларга қулайликлар яратиш, узоғини яқин мушкулини осон қилиш ҳамда аҳолига сифатли табиий хизмат кўрсатишдир.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва Узун туманида мазкур компаниянинг филиаллари мавжуд бўлиб, бугунги кунда еса Шеробод туманида ҳам 19-филиал сифати ташкил етилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
46 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси