Шунингдек, жангчилар орасида Шерободлик Анвар Абдуллаев ҳам бор эди. Ултра енгил 56,7 кг вазн тоифасида қатнашган тумандошимиз Анвар Абдуллаев Қирғизистонлик жангчи Муҳаммадали Абдуллаев билан жанг қилди ва ғалабани қўлга киритди.
Муваффақиятга эришган 24 ёшли Анвар Абдуллаев бугун тумандошлари, ўзи туғилиб ўсган “Оқтепа” маҳалласи аҳли, оила аъзолари томонидан муносиб кутиб олинди. Тантанали тадбирда барча Анвар Абдуллаевни ғалаба билан қутлаб, келгусида унга бунданда улкан ютуқларни тилашди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024