Мазкур йўлни таъмирлаш учун жорий йилда республика бюджетидан маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағ Шеробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобига келиб тушиши билан манзилда ишлар бошлаб юборилади.
Шунингдек, мурожаатда фуқаролар томонидан 1 ярим йилдан буён йўл носоз аҳволда экани ва масъуллар мурожаатни жойига чиқиб ўрганмаганлиги юзасидан эътироз билдирилган.
Шеробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси берган маълумотларга кўра, келтирилган ушбу важ асоссиз. Мазкур автомобиль йўлида аслида 7 ойдан буён таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва фуқаролар томонидан масъулларга қилинган мурожаат жойига чиқиб ўрганилган. Буни асословчи фотолавҳалар ҳам мавжуд.
Маълумот ўрнида, мурожаатчилардан бири Ж.Ш жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентига сектор сайёр қабули орқали ҳам 4P-23Ж автомобиль йўлини таъмирлаш юзасидан №92 96 xq/23-сонли мурожаат қилган. Шеробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан мурожаат жойига чиқиб ўрганилган ва фуқарога жорий йилнинг 7 февраль куни
№ 35/01-сонли жавоб хати йўлланган бўлиб, мазкур хатда ҳам юқорида келтирилган йўлнинг таъмири билан боғлиқ маълумотлар баён қилинган.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024