Шеробод тумани ҳокимлиги
Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, секторлар доирасида ишларни ташкил этиш сифатини ошириш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ҳамда секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш - асосий мақсад

Семинарда асосан, "Оққўрғон тажрибаси"дан келиб чиқиб халқ билан очиқ мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, муаммоларни хонадонбай ўрганишнинг афзалликлари, шунингдек, маҳалладаги “бешлик”нинг асосий вазифалари юзасидан сўз юритилди.

 

Қолаверса, секторларнинг асосий вазифалари эътироф этилиб, маҳалладаги “бешлик” ўзаро ҳамжиҳат ҳолда иш олиб бориши кўплаб муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги билдирилди.

 

Намойиш этилган видеоролик ва тақдимотлар орқали мавзу янада кенгроқ ёритилди. Семинарда йиғилганлар эса билдирилган фикр ва мулоҳазалардан ўзларига зарур билим ва кўникмаларни эгаллашди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси