2018 йил 16 февралдаги Шеробод туман маъмурий судининг “Ҳал қилув” қарорига асосан Шеробод туман ҳокимининг 2017 йил 26 апрелдаги Қ-705-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, Шеробод туман ҳокимининг 2015 йил 14 декабрдаги1157-сонли қарори тиклаб берилган.
Туман ҳокимининг 2019 йил 24 январдаги Қ-509-сонли қарорига асосан “Шайман бобо” фермер хўжалигига туманинг У.Туропов массивидан қишлоқ хўжалиги харитасининг 209, 212, 211, 210қ, 579, 205, 206, 207, 204, 208, 209а ҳамда Наврўз массивидан қишлоқ хўжалиги харитасининг 316қ, 317, 319қ, 322, 320, 318-дала контурларидан жами 361,12 гектар, шундан 108,40 гектар суғориладиган экин ер майдони, 0,50 гектар қурилиш ва майдонлар, 236,50 гектар яйлов, 11,48 гектар ариқ ва зовурлар, 3,94 гектар йўллар, 0,30 гектар дарё ва сойлар ер майдонлари ижарага берилган.
Ушбу масала “Туманнинг “У.Туропов” массивида фаолият юритаётган Шайман бобо фермер хўжалиги ва туманнинг “Наврўз” массиви “Гулистон МФЙ ҳудудида фаолият юритиб келаётган “Эшмамат Алишер” фермер хўжаликлари ўртасида ҳозирги кунгача низоли бўлиб келмоқда.
Аслида Шеробод туманидаги жами 117077,0 гектар яйловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6059-сонли фармонинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2020 йил 30 сентябрдаги Қ-492-сонли ҳамда туман ҳокимининг 2020 йил 24 октябрдаги Қ-1447-сонли қарорларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига ажратиб берилгани аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Эшмамат Алишер” ва “Шайман бобо” фермер хўжаликлари яйлов ер майдонларидан чорва молларини боқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги чорвачилик кластери билан шартнома тузган ҳолда, ер майдонларидан фойдаланиши мумкин.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024