Шеробод тумани ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокими Шеробод туманида бўлди

Маҳалланинг нуроний отахонлари-ю оқсоқоллари билан кечган суҳбат давомида бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар борасида сўз юритилди.
Маҳалладаги Боботепа қишлоғида яшовчи ер билан тиллашган Азамат Маманиёзовнинг хонадонидаги 6 сотихли иссиқхона вилоят раҳбарининг навбатдаги манзили бўлди. Иссиқхонада етиштирилаётган қулупнайлар айни вақтда ҳосилга кириб, хонадон эгаларининг даромад манбаига айланган. Вилоят ҳокими миришкор деҳқон билан суҳбат қурар экан, ушбу фаолиятни янада кенгайтириш ва маҳалладаги ишсиз фуқароларни ҳам деҳқончиликка жалб этиш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари туманнинг 2-сектори “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалласида жойлашган “SHEROBOD TEXTILE INVEST" МЧЖда бўлди. Йилига
14 минг тонна ип калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонада ҳозирда 700 нафардан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланган.
Ташриф туманнинг 4-сектори ҳудуди “Қорабоғ” маҳалласидаги "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали тасарруфидаги Шеробод туманида жойлашган темир-бетон таянч ишлаб чиқариш цехида давом этди. Вилоятнинг барча ҳудудларига хизмат кўрсатадиган мазкур цехда йилига 16 минг дона темир-бетон таянч устунлари ишлаб чиқарилади. Цехда 21 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.
Шундан сўнг вилоят ҳокими 3-сектор ҳудудидаги “Катта боғ” маҳалласи фаолияти билан яқиндан танишди.
Сўнгра вилоят ҳокими 3-сектор ҳудудидаги “Нуртепа” маҳалласида узоқ йиллардан буён анорчилик фаолияти билан шуғулланиб келадиган миришкор боғбон Тожи Расуловнинг хонадонида бўлиб, бу йилги ҳосил ғамланган омборхонани кўздан кечирди. Анорчилик ҳадисини олган отахоннинг тажрибаларидан фойдаланиб, анор етиштиришни янада кенгайтириб бориш юзасидан тавсиялар берилди.
Навбатдаги манзил туманнинг 3-сектори ҳудуди “Қуллуқшо” маҳалласидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, саралаш ва қадоқлашга ихтисослашган “Шеробод Агро Импекс” ҳамда “Шеробод Анор Импекс” МЧЖлар бўлди. Йилига 3 минг тонна анор шарбати етиштиришга мўлжалланган мазкур корхоналарда 350 нафар доимий ва мавсумий ишчи-ходимлар фаолият юритади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Шеробод туманида 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 202 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Хусусан, “Бойбулоқ” маҳалласи аҳолиси сони 5425 нафар бўлиб, манзилда 1007 та хонадон, 1386 та оила мавжуд. Шулардан 3 та оила “Темир дафтар”га, 70 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га, 18 нафар йигит-қизлар “Ёшлар дафтари”га киритилган. Маҳаллада бугунги кунда ижтимоий соҳа объектларидан 3 та умумтаълим мактаби, 1 та 50 ўринли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти, 25 ўринли 19-сонли ҳамда 50 ўринли 41-сонли оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 29-37-умумтаълим мактабларида
1 йиллик бепул мажбурий таълим гуруҳлари ташкил этилган. Ҳудудда боғча ёшидаги 453 нафар болалар бўлиб, уларнинг 40 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Шунингдек, 22 мингдан ортиқ фуқароларга хизмат кўрсатадиган 80-оилавий поликлиника ўз фаолиятини юритмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
48 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси