Шеробод тумани ҳокимлиги
“Мард аскар – ёшларга намуна” ҳамда "Қаҳрамонлар номи барҳаёт" шиорлари остида тадбир ўтказилди

Тадбир сўнггида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева томонидан ҳарбий қисм кутубхонасига янги бадиий адабиётлардан ташкил топган китоблар жамланмаси совға қилинди. Шунингдек, тадбирнинг иккинчи ярмида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари, 49509-ҳарбий қисм маъмурияти вакиллари ва 33-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари билан “Қаҳрамонлар номи барҳаёт” шиори остида мазкур қишлоқда туғилган, ўз хизмат бурчини ўтаётган вақтда қаҳрамонларча ҳалок бўлган, марҳум Ботир Давлатов хонадонида бўлишиб, марҳумнинг хотирасини ёдга олдилар. Марҳум Ботир Давлатовнинг онаси Ҳайитой момо Қурбонова қаҳрамон ўғли ҳақидаги хотираларини гапириб бердилар.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси