Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили “Жўрайев Фруц” Масъулияти чекланган жамиятидир. Унинг 16 гектар майдонда ташкил етилган иссиқхоналари кескин совуқда екинларни асраш учун анъанавий тутатиш ҳамда термос услублари ёрдамида иситилмоқда. Ҳозирда иссиқхоналарда помидор, бақлажон, руккала карамини йетиштириб, Россияга експорт қилиш йўлга қўйилган. Маҳсулотнинг қолган қисми еса халқимиз дастурхонига тортиқ қилинади.
Ишчи гуруҳ шундан сўнг тумандаги пахта, ғалла ва боғдорчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашиб, кескин совуқда амалга оширилиши керак бўлган агротехник тадбирлар бўйича маслаҳат ва тавсияларини беришди. Шунингдек, дала майдонлари четларига тут, жийда, узум кўчатларини екиш, ариқ ва зовурларни қайта очиш, уларни соз ҳолатга келтириш бўйича топшириқлар берилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024