Шеробод туманида ёшлар ойлиги доирасида тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 11 июнь куни Шеробод агросаноат техникумида Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши, туман Адлия бўлими, Халқ таълими бўлими, ҳамкорлигида Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Туманимизда мактабгача таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини очиш бўйича тадбиркорларнинг таклифлари қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан туманнинг “Оқтепа” маҳалласидан 25 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Ҳурматли Президентимиз раислигида 6 май куни чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видео-селектор йиғилиши ўтказилган эди. Ушбу видео-селекторда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бугун, туманнинг “Тароқли” маҳалласида жойлашган “Шеробод Академия” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Московская академия” ўқув маркази томонидан ноанъанавий тарзида рус тили бўйича фан олимпиадаси бўлиб ўтди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024