АЁЛЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА
Шеробод туманида 2490 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилиб, “Аёллар дафтари”га киритилиши белгиланган. Туманнинг олис ва чекка ҳудудларидан бири “Истиқбол” маҳалласида бугунги кунда 1706 нафар аёллар истиқомат қилади. Шакллантирилган рўйхатга асосан “Аёллар дафтари” киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. туман ИИБ ҲПБ ВЕ ва ЁЎҲП ТЭГ катта инспектори майор Н.Нормухамедова ҳамда ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант С.Худойқуловалар маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг муаммолари ўрганиб бормоқдалар.
Бугун, 1 март куни туман ҳокими З.Давлатов ва сектор раҳбарлари иштирокида туманнинг 1-сектор ҳудуди Шеробод Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида Дўстлик ва Ғамбур маҳалласи ҳамда 4-сектор ҳудуди 2-сонли касб-ҳунар мактабида Гулистон маҳалласи аҳолиси ва ёшлари билан учрашув ва сайёр қабул ўтказишди.
Жорий йилнинг 28 февраль куни Шеробод Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида "Зулфияхоним издошлари" тадбири ўтказилди.
Жорий йилнинг 26 февраль куни 2-сектор ҳудуди “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган сунъий қопламали ўйингоҳда “Галагузар”, “Тароқли”, “Балхигузар” ҳамда “Мажнунтол” маҳаллаларининг уюшмаган ёшлари ҳамда 27, 28 ва 68-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртаси спортнинг футбол тури бўйича беллашишди.
Бугун, 26 февраль куни 4-сектор ҳудуди "Зарабоғ" маҳалласида жойлашган 76-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида "Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш" мавзусида вилоят семинари ташкил этилди. Семинар жараёнида турли хил кўргазмалар ва очиқ машғулотлар ўтказилди. Ташкил этилган семинарда иштирокчилар ўзаро манфаатли тажриба алмашишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025