Бугун, 4-март куни 56-сонли умумтаълим мактабида Президент соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда чет тилларини ўқитиш бўйича илғор 57 та умумтаълим мактабларининг 7-, 8-, 9-синфларда таҳсил олаётган 285 нафар ўқувчилари ғолиблик учун беллашди.
Бугун, 4 март куни туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди. Ўтказилган қабулда фуқаролар томонидан 56 та мурожаат келиб тушган бўлса шундан 12 таси жойида ҳал этилди ва 28 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда қолган 16 та мурожаат тегишли корхона ва ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
Жорий йилнинг 2-март куни 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, отинойилар, тарғибот гуруҳи, туман Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳамда мактаб масъуллари иштирокида "Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги" доирасида “Аёл борки, олам мунаввар" деб номланган кўрик-танлов бўлиб ўтди. Танловда тумандаги 48 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025