Бугун, 3-март куни туманнинг 2-сектор, У.Туропов ҳудуди “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалласи “Дилшодбек Нурбек Қувончбек” фермер хўжалигида 2022 йил ҳосили учун чигит экиш мавсумини қисқа муддатларда сифатли ўтказиш, тўлиқ ва соғлом кўчат ундириб олиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтади.
Бугун, 3-март куни 3-сектор ҳудуди "Меҳробод" маҳалласи 6-сонли умумтаълим мактабида 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, вилоят Ички ишлар бошқармаси пробация бўлими бошлиғи Ш.Ж.Саттаров, туман ҳокимининг ўринбосари М.Чориевлар иштирокида “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
“Ёшлар маркази” биносида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ҳамда умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда 3-сектор раҳбари туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Шукуров ва ёшлар етакчилари иштирок этиб, қатнашаётган ёшларга омадлар тилади.
sohada muammolarni bartaraf etish, sohaga doir amaldagi qonunchilik hujjatlari mazmun-mohiyati yuzasidan
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025