Тиловов Раҳим Улуғбердиевич - Шеробод тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Раҳим Тиловов тайинловга қадар туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Бугун, Шеробод туман ҳокимлиги катта мажлислар залида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида маълумот бериб борувчи “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтмоқда. Унда туман ҳокимлиги ходимлари, ташкилот ва идораси ходимлари иштирок этмоқда.
Бугун, туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Жўраев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок етишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025