Ушбу ўқув соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда аппарат ходимлари шунингдек бўлим ва бошқа тегишли масъуллар қатнашмоқдалар.
Бугун, 1 апрель куни туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг навбатдаги қабулини ўтказмоқда. Қабулда тумандаги мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этаяпти.
Бугун, 1 апрель куни туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Шукуровнинг ташаббуси билан аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи назорати остида турган ҳамда муқаддам судланган шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда ИИБ ЖХХ бўлими бошлиғи С.Сафаров, ЖХХ Пробация катта инспектори А.Жўраев, ИИБ ҲПБ ВЕ ва ЁЎҲП ТЭГ катта инспектори Н.Нормухамедова ҳамда тумандаги бўш иш ўринлари мавжуд бўлган корхона ва ташкилотлар масъуллари қатнашди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025