Бугун, 18 апрель куни тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Миллий гвардия Шеробод тумани Қўриқлаш бўлими, спортни ривожлантириш бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Ёш гвардиячилар” мусобақаси ўтказилди.
Бугун, 18 апрель куни “Катта ҳаёт” маҳалласидаги З.М.Бобур номли истироҳат боғида ҳоким ёрдамчилари фаолияти ташкил этиш бўйича Республика вакили А.Қодиров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи У.Панжиев, ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари К.Ҳазратқулов ва ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси, ёшлар етакчиси иштирокида “бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида тикувчилик истагини билдирган маҳалладаги 16 нафар хотин-қизларга 19 та тикув машиналари топширилди.
Сиз азизларга юртимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришдаги ҳамда ёш авлоднинг Она ватанга садоқат руҳида тарбиялашдаги шарафли меҳнатларингизга улкан зафарлар тилаймиз!
Шеробод туманида Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамда ёшлар етакчилари билан биргаликда Ёшлар маркази студиясидан "Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда Маҳалладаги ёшлар етакчиларининг ўрни" мавзусидаги I-Республика илмий-амалий Конференциясида қатнашди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025