Шеробод туманида бугун, 18 май куни фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг 3 куни ҳам уюшқоқлик билан давом эттирилди.
Навбатдаги сайлов жараёнлари бўлиб ўтган маҳаллалар эса тумандаги “Хўжги” маҳалласи (2-умумтаълим мактаби), “Катта ҳаёт” маҳалласи (“Бобур” истироҳат боғи), “Дўстлик” маҳалласи (Ибн Сино номидаги билим юрти), “Галагузар” маҳалласи
(8-сонли БМСМ) бўлди.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Кўзи ожизлар жамияти ташкил топганига 90 йил тўлди. Шу муносабат билан юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам бугун туман ҳокимлиги томонидан кўзи ожизлиги бўйича биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга “Бахтбек” тантаналар саройида дастурхон ёзилди.
Бир пиёла чой атрофида жам бўлган жамият аъзоларини дастлаб байрам билан Ўзбекистон Республикаси “Кўзи ожизлар” жамияти Шеробод туман бўлинмаси раҳбари Қ.Абдукаримов қутлади. Шунингдек, тадбирда туман ҳокими ўринбосари М.Чориев ҳам иштирок этди.
Бугун, 17-май куни Шеробод туманидаги 4 та секторга тақсимланган “Буюк ипак йўли” маҳалласи (66-умумтаълим мактаби), “Нуртепа” маҳалласи (70-умумтаълим мактаби), “Каттабоғ” маҳалласи (Ёшлар маркази), “Қўрғон” маҳалласи (1-умумтаълим мактаби)да фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, эрта тонгдан мазкур жараёнлар бошлаб юборилди.
Хабарингиз бор, туманимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Хорижий тиллар билимдони 2022” шиори остида туман ҳокими соврини учун танловга жорий йилнинг март ойида старт берилган эди. Мактаб босқичида
29 минг 500 нафар, ҳудудий босқичда 648 нафар ва туман босқичида 37 та умумтаълим мактабларидан жами 78 нафар ўқувчи ёшларни қамраб олган мазкур танлов 2-4 синф, 5-8 синф ҳамда 9-11 синф тоифасида хорижий тиллар, яъни инглиз, француз ва немис тиллари бўйича ташкил этилди.
14 карра Ўзбекистон чемпиони, 10 карра Осиё чемпиони,
2 карра Жаҳон чемпиони бўлишга улгурган Умидахоннинг ютуқлари ҳар бир ҳамюртимиз қалбида чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини жўш урдиргани аниқ. Бугун Шеробод тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбир чоғида эса Умиданинг улкан муваффақияти эътироф этилиб, унга туман ҳокими Зиядулла Давлатов ва сектор раҳбарлари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025