Бугун, 20 май куни туманимизнинг тоғли ҳудудларидан бўлган “Уч ёғоч” ҳамда “Пошхурт” маҳаллаларида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Тадбиркор – элга мададкор” мавзусида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиев, туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Қ.Ҳазратқуловлар иштирокида тадбиркорлар билан аҳоли ўртасида амалий семинар бўлиб ўтди.
Бугун, 20 май куни Шеробод туманидаги “Балҳигузар” маҳалласи (Педагогика коллежи), “Мажнунтол” маҳалласи (68-умумтаълим мактаби), “Чуқуркўл” маҳалласи (15-умумтаълим мактаби), “Чўмишли” маҳалласи (14-умумтаълим мактаби)да фуқаролар йиғири раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтди.
Бугун, 20 май куни туман ҳокими З.Давлатовнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги барча ташкилот ва корхона раҳбарлари, шунингдек, маҳалла раислари ва бошқа алоқадор шахслар иштирок этишди. 100 га яқин фуқаролар йиғилган ушбу қабулда асосан, уй-жой, бандлик, кадастр, моддий ёрдам, кредит, тиббий ёрдам ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025