9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан II жаҳон уруши қатнашчиси, шерободлик Кенжа бобо Иламонов хонадонига вилоят хокими Т.Боболов, Шеробод тумани хокими З.Давлатов, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ташриф буюришиб, Кенжа бобога Президент табриги ҳамда пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ва Шеробод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Номзодлардан юридик йўналишда олий маълумотли бўлишлари, компьютер ва ахборот коммуникацион технологияларини иш фаолиятида самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлишлиги, ҳуқуқшунослик йўналишида тажрибага эга бўлиши, суд ҳуқуқ органлари билан ишлаш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади. Прокуратура ёки суд тизимида иш тажрибасига эга бўлган номзодларга устуворлик берилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
– 35-45 ёшлар атрофида бўлган номзодларга устуворлик берилади;
– олий маълумотли бўлиши;
– яшаш жойи ва илгари ишлаган жойларидан томонидан оилавий ва шахсий хусусиятлари ижобий тавсифланиши;
– шунингдек, ўз ишига масъулиятли бўлишлари талаб қилинади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025