2021 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида туманимизнинг “Ойинли” маҳалласи ҳудудида жойлашган 85-оилавий поликлиникада қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган эди.
2 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига мазкур поликлиника бугун кўркам манзилгоҳга айланди ва туман ҳокими ўринбосари М.Чориев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Собиров ҳамда нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур бинонинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Куни кеча туманимиздаги “Катта боғ”маҳалласи ҳудудида жойлашган Ёшлар марказида фаол йигит-қизлар иштирокида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан “Зукко китобхон” интеллектуал турнирининг туман босқичи ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг 1-2 сектор босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги 112-сонли Қарори ижроси юзасидан бугун, 27 май куни туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан туманимиздаги маданият марказида Ўзбекистон Давлат Сатира театри жамоаси иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида республикамизда Ички ишлар вазири кубоги учун спортнинг волейбол тури бўйича мусобақаларга старт берилган эди. Бугун, 27 май куни туманимизда мазкур мусобақаларнинг туманлараро ҳудудий босқичи ўтказилди.
Жорий йил бошидан фаолияти йўлга қўйилган ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳудудларда ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025