Бугун, 4 февраль куни 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Жумаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Жўраевлар иштирокида туманнинг энг олис ва чекка ҳудуди “Пошхурт” маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Вилоятимизда мавжуд барча мусиқа ва санъат мактабларининг вакиллари бугун Шеробод туманидаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида жам бўлишди. Мақсад – манзилдаги шароитлар ва эришилаётган ютуқлар билан танишиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори (https://lex.uz/docs/4145890) ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 3 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори Ф.Азизов, Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов ҳамда Шеробод тумани ҳокими З.Халиловлар иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги барча ташкилот ва корхона раҳбарлари, 48 маҳаллаларда фаолият олиб бораётган маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда бошқа алоқадор шахслар иштирок этишди.
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари И.Сапаров ҳамда туман ҳокими З.Халилов бошчилигида ўтказилган йиғилишда туманда мавжуд барча умумтаълим мактабларининг директорлари қатнашишди. Танқидий-таҳлилий рухда ўтган йиғилиш давомида мактаб раҳбарларининг хато ва камчиликлари эътироф этилди, мактаблардаги аҳвол танқид қилинди.
Бугунги кунда аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларга ижобий ечим топишда сектор раҳбарлари томонидан ҳудудлар кесимида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025