Тумани ҳокими Зайнобиддин Халилов таълим муассасаларидаги шарт-шароитлар, ўқув-тарбиявий жараёнлар, олиб борилаётган дарс машғулотлари билан яқиндан танишмоқда. Хусусан бугун, 8 февраль куни туманнинг 3-сектор ҳудуди “Истиқлол” маҳалласидаги 61-умумтаълим мактабида бўлиб, дастлаб маҳалла аҳоли вакиллари билан учрашди.
Шеробод туманидаги 9-умумтаълим мактабида бугунги кунда 746 нафар ўқувчи ёшлар 86 нафар педагоглардан таълим-тарбия олиб келишмоқда.
Мактабда ободонлаштириш ишлари ўз вақтида амалга оширилаётган бўлиб, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида турли тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025