Жорий йилнинг 16 январь куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида давлатимиз раҳбари сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари кераклигини таъкидлаган эди.
Аномал совуқ об-ҳаво шароитида аҳолига қулай шароитлар яратиш мақсадида тумандаги марказий деҳқон бозорида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилган бўлиб, фуқаролар манзилда кундалик турмушда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда харид қилишмоқда.
Тумандаги 4-сектор ҳудудидаги "Бойқишлоқ" маҳалласида сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Жумаев ва маҳалла раиси ташаббуси билан маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.
Туман ҳокими З.Давлатов ҳамда сектор раҳбарлари туман тиббиёт бирлашмасида бўлишди ва манзилдаги иситиш тизимини кўздан кечиришди. Шунингдек, беморлар билан суҳбатда бўлишиб, манзилдаги муаммолар ва шароитларни яқиндан ўрганишди.
Бугун, 18 январь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Б.Абдураимов, вилоят Солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи С.Қ.Рахмонқулов, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқарма бошлиғи ўринбосари С.И.Ражабоев ҳамда Молия бўлими масъул ходимлари иштирокида “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари”, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тўғрисида” ҳамда “Сурхондарё вилоятида Ташаббусли бюджет жараёнлари бўйича 2022 йил 1-2-мавсум натижалари тўғрисида” семинар бўлиб ўтди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025