Бугун, 20 январь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Сурхондарё вилояти прокурори ўринбосари Ў.Юсупов, туман ҳокими З.Давлатов, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги бўлими масъуллари ҳамда бошқа алоқадор шахслар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида ҳар бир сектор раҳбарларига 20 нафардан ёшлар бириктирилган. Ушбу ёшлар билан суҳбатлар ўтказилиб, муаммолари ўрганилмоқда.
Бугун, 20 январь куни 2-сектор раҳбари, туман прокурори Б.Юнусов сектор ҳудудидаги ёшлар билан учрашиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида ёшлар билан суҳбат ўтказди, муаммолари ўрганди.
Бугун, 20 январь куни Ёшлар маркази биносида 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Р.Шукуров сектор ҳудудидаги ёшлар билан учрашди. Мазкур тадбирда ёшларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш масалалари кўрилди. Мулоқот жараёнида сектор раҳбари Ўткир Шукуров томонидан ёшларнинг муаммолари ва таклиф-мулоҳазалари тингланди. Ҳар бир мурожаатни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг навбатдаги 60-сессиясидан 12 та масалар ўрин олди. Депутатлар ва тегишли масъуллар иштирокида кечган сессия давомида ҳар бир масала белгиланган тартибда муҳокама этилди. Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан туман прокурорининг 2022 йил давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025