Сурхондарё вилояти ҳокими топшириғига биноан Шеробод тумани ҳокими томонидан тасдиқланган режа-график асосида бугун, 27 февраль куни тумандаги "Гулчинор" ҳамда "Меҳнатобод" маҳаллаларида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси, Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Дин ишлари қўмитаси вилоят бошқармасининг Шеробод тумани бўйича масъул ходими ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Бугун, 27 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Панжиев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ва аппарат ходимлари, шунингдек тегишли масъуллар қатнашдилар. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Қарор, Фармон ва Фармойишларининг ўз вақтида ва сифатли қилиб ижросини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этилиши ҳолати ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Бугунги ташриф давомида вилоят раҳбари дастлаб Шеробод туманининг 2-сектори ҳудудидаги "Сурхондарё агрохизмат" МЧЖ қошидаги био фабрика, шунингдек, “Жануб сара-уруғлари элита-уруғчилик хўжалиги” фаолияти билан танишди. Манзилдаги арпани зарарлаш, трихограмма кўпайтириш, оналик материалларини кўпайтириш ҳамда олтинкўз кўпайтириш хоналарини кўздан кечирар экан, вилоят раҳбари лаборатория ходимларига соҳани янада ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.
Навбатдаги манзил "Сурхондарё Агрохизмат" МЧЖ кластерига қарашли Дўстлик пахта қабул қилиш маскани бўлди. Манзилда вилоят ҳокими соҳа вакиллари билан учрашиб, олиб борилаётган ижобий ишлар билан танишди. Шунингдек, ҳудуддаги 20 нафарга яқин механизаторлар билан суҳбат давомида бу йилги ғалла учун ўз вақтида агротехник тадбирларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлади.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025