Энергия ресурсларига бўлган талаб кун сайин ошиб бораётган айни вазиятда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, ундан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда Президентимизнинг Фармон (https://lex.uz/docs/6189000) ва қарори (https://lex.uz/uz/docs/6385716) қабул қилинган.
Шеробод туманининг 4 та сектори ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг 800 нафарга яқин ўқитувчилари иштирокида кечган мусобақаларда қатнашчилар спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси ҳамда шахмат-шашка турлари бўйича ўзаро беллашишди.
Бугун, 10 март куни туман ҳокими З.Халилов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Куни кеча Шеробод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Ў.Шукуров “Қишлоқбозор” маҳалласида бўлиб, маҳалладаги бешлик, шунингдек, аҳоли вакиллари билан учрашди. Сектор раҳбари МФЙ да яшовчи фуқароларнинг яшаш шароитлари билан танишди ҳамда маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025