Бугун, 28 март куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Сурхондарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи И.Соипов, Шеробод тумани ҳокимининг ўринбосари З.Хасанов, тумандаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ЙПХ ходимлари ва бошқа масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Бугун, 28 март куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Х.Мамадиев, Шеробод тумани ҳокими ўринбосари М.Чориев, тумандаги мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш ҳамда вилоят раҳбарининг тегишли топшириғига кўра Шеробод туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан бугун туманга 2,5 мингдан ортиқ беҳи, олма, ўрик ҳамда эман кўчатлари келтирилди.
Шеробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида соҳага қизиқувчилар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва бошқалар иштирок этишди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025