Шеробод туманидаги маҳаллаларида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш мақсадида Шеробод тумани ҳудудидаги жамоат жойлари ва бозорларда энг замонавий видеокузатув мосламалари урнатиш бўйича тадбиркорлар билан туман ииб биносида туман прокурори Б.Юнусов. ииб бошлиги Н.Нарзуллаев. миллий гвардия бошлиги У.Ҳимматов ва туман ДСИ бошлиғи Ш.Жумаевлар томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш жараёнида тумандаги деҳқон бозори ҳудудининг кузатув камералари билан жиҳозланиши ва хавфсизлик чораларини кўриш бўйича бозор ичида жойлашган дўконларнинг камералаштирилиши бўйича тегишли таклифлар берилди.
Шеробод тумани аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
2023 йил 19 ноябрь куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2023 йил 18 октябрьдаги VI-78-172-8-0-К/23-сонли қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 4-Кўҳитанг 19 та сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга депутатлик сайлови бўлиб ўтмоқда.
Туман ҳокими У.Алимов туман ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025