Шеробод туманида навбатдаги медиа-тур ўтказилди. Унда ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Бугунги кунда 198 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган ҳудуд тараққий этмоқда.
Бугун, 5 июл куни Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Доимий комиссия йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Бюронинг Шеробод туман бўлим бошлиғи Б.М.Абдуллаевнинг ҳисоботи муҳокама етилди.
Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Сурхон давлат қўриқхонаси ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида юзага келиши мумкин бўлган Фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш юзасидан амалий ўқув семинари ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025