Жорий йилнинг 24 ноябрь куни тумандаги 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази бошлиғи М.Абдуллаева ва ушбу ташкилот психологи Н.Хўжамназарова, вилоят “Барқарор ҳаёт” ижтимоий-маърифат маркази ҳуқуқшуноси Ф.Саидова, туман ҳокими З.Давлатов, туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси Г.Аминова, туман Жоме масжиди отинойиси Г.Султонова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари О.Жўраева ҳамда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази туман бўлими бошлиғи Т.Чориевалар иштирокида 25-ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан биз зўравонликка қаршимиз 16 кунлик акцияси доирасида "Зўравонликсиз ҳаёт" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонаси, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ободонлаштириш бошқармаси, йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда маҳаллалардаги тупроқли йўлларга тош тўшаш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан 2020 йилда туманда 25 км тупроқли йўллар тошланган бўлса ушбу кўрсаткич 2021 йилга келиб 97 км ташкил етмоқда. Биргина тумандаги “Меҳнатобод” маҳалласининг енг чекка ҳудудидаги амалга оширилаётган ишлар мисолида кўришимиз мумкин.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025