Бугун, 30 декабрь куни туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлигида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Бугун, 30 декабрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими З.Давлатов ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида йигит-қизларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутилди. Келиб тушган мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.
Куни кеча тумандаги “Флора” тантаналар саройида Янги йил байрами муносабати билан Сурхондарё Агрохизмат МЧЖ томонидан байрам дастурхони ёзилди. Унда мазкур кластерда меҳнат қилиб келаётган фидойи ходимлар, фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва бошқалар қатнашиб, бир пиёла чой устида самимий суҳбат қуришди.
Куни кеча 4-сектор раҳбари Ш.Жумаев туманнинг тоғли ҳудудидаги Узунсой МФЙ даги кучли бешлик билан учрашиб уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади
Куни кеча тумандаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда бошқа ҳамкорлар томонидан “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.
© Шеробод тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025