Шеробод тумани ҳокимлиги
расмий сайти
Бош саҳифа » Туман ҳақида
Туман ҳақида

Шеробод тумани тўғрисида

умумий маълумотлар


Туман ташкил топган сана

-

29.09.1926 йил

Ҳудуди (ер майдони)

-

2,73 кв.км

Чегара узунлиги

-

76.0 км

Туркманистон  давлати билан

 

 

 Либоб  вилояти билан

 

 

 Чоршанги тумани билан

-

76.0 км

Аҳоли сони (01.01.2017й.)

-

192,0 минг киши

шундан,

 

 

- шаҳар аҳолиси

-

57,6 минг киши

жамига нисбатан % ҳисобида

-

30,0 %

- қишлоқ аҳолиси

-

134,4 минг киши

жамига нисбатан % ҳисобида

-

70,0 %

Аҳоли зичлиги (1 кв.км.га)

-

66,4 киши

Туманга бўйсунувчи шаҳарлар

-

1 та

Шаҳарчалар (шаҳар типидаги посёлкалар)

-

7 та

Аҳоли пунктлари

-

96 та

Маҳалла фуқаролар йиғинлари

-

48 та

Хонадонлар сони

-

32,1 минг нафар

Оилалар сони

-

41,5 минг нафар



Туман тарихи

Шеробод - вилоятимизнинг енг қадимий инсоният масканларидан бири бўлиб, ўзининг тарихий илдизи ва жаҳон силивизациясига қўшган хиссаси билан алоҳида ўрин тутади. Туман Ўрта асрларда Термиз вилоятига бўйсунувчи бир неча феодал давлатлар таркибида, кейинчалик Темурийлар, Шайбонийлар, Aштархинийлар, бир ярим аср мобайнида Бухоро амирлиги, амирлик ағдарилгандан сўнг Бухоро Халқ Республикаси, шунингдек, 1925 йил 29 июнда ташкил етилган Бухоро вилояти таркибига кирувчи Сурхондарё округи составига киритилди. Шеробод (1925-1926) округ маркази етиб белгиланди. 
1926 йил 10 июн Ўзбекистон ССР марказий комитети сессиясида “Республикани маъмурий сиёсий жиҳатдан раёнлаштириш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ шу йилнинг 29 сентябрида Шеробод тумани ташкил етилди. Бу вақтда раёнда жами 64,1 минг кишини истиқомад қилар еди.
Шеробод тумани ташкил етилган кундан еътиборан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш айниқса пахта режаларини бажаришда илдамлаб кетди. Бунинг исботи ўлароқ туман Ўзбекистон ССР Марказий Ижроий Комитети Президиуми ва Халқ Комиссарлари Советининг 1932 йил 6 ноябридаги қарорига мувофиқ “Меҳнат қизил байроқ” ордени билан тақдирланди. 
1930 йилларда Шеробод тумани тузилишига кўра ўз таркибига бир неча туманларни қамраб олар еди. Сурхон-Шеробод чўлининг ўзлаштирилиш натижасида қишлоқ хўжаликлари сони ошиб бунинг натижасида 1952 йилда Aнгор, 1968 йил Музрабод ва 1975 йили Қизириқ туманлари ажралиб Шеробод тумани ҳисобига ташкил етилди. 
1960 йилнинг 25 январида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари бириктирилиб, 1964 йилга келиб Қашқадарё вилояти қайта ташкил етилди.
Шеробод туманининг географик жойлашув ўрнига кўра, шимолдан Бойсун, шимоли-шарқдан Бандихон, шарқдан Қизириқ, жанубдан Музработ, жануби-шарқдан Aнгор туманлари, шимоли-ғарбдан Қашқадарё вилояти, ғарбдан Туркманистон Республикаси билан чегарадош. Умумий майдони 2,73 минг км2.
Релефи текислик, адир ва тоғликдан иборат. Текислик қисми чўл ландшафтли. Туман ғарбида Кўҳитанг тоғ тизмаси (енг баланд жойи Aйриота чўққиси, 3139 м), тоғлар орасида Зарабоғ ва Пашхўрт ботиқлари жойлашган. Жануби-ғарбдан шимоли-шарққа томон Шеробод-Сариқамиш қирлари ястаниб ётади. фойдали қазилмалардан катта захирага ега бўлган ош тузи, олтингургурт, кўмир, ёнувчи слаудц, мармар, гранит ва қурилиш материаллари конлари мавжуд.