Шеробод тумани ҳокимлиги
расмий сайти
Бош саҳифа » Табриклар
Табриклар

ШЕРОБОД ТУМAН ҲОКИМИ
AМИРОВ AЛИШЕР ХУРРAМОВИЧНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил етилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январ – «Ватан ҳимоячилари кунига» бағишланган байрам
ТАБРИГИ

 Ассалому алайкум ҳурматли тадбир қатнашчилари!
Аввало, мен сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил етилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январ – “Ватан ҳимоячилари куни” билан юртимизнинг барча мард ва жасур оғлонларини табриклайман. Бу кун ҳар бир юрак учун ватанга дахлдорлик кунидир. Ўктам ўғлонни улғайтирган онанинг, ҳарбий ҳизматчига йелкадош бўлган ёрнинг чин маноадги байрами, Чунки ватан ҳимояси ана шу икки инсон билан чамбарчас боғлиқдир. Ор номус билан яшайдиган юрт фарзанди тинчлик ва осойишталикни оиланинг бахтида деб билади. Минг шукурки бугун юртимизда бахт ҳукмрон. Aна шу ҳукмронликни ўрнатган юртбошимиз ва ватанимиз ўғлонлари ҳамиша соғ омон бўлишсин. Ватан ҳимоясига қаратилган шарафли вазифангизга, жасоратингизга тасанно айтамиз. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!