Шеробод тумани ҳокимлиги
расмий сайти
Бош саҳифа » Янгиликар » ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

7-11-2020, 21:01
25
0
Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон шифокорлар,
Қадрли тиббиёт ходимлари!
  Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 2006 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ-47-сонли қонунга мувофиқ мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни этиб белгилан. Ҳамда ушбу сана 14 йил давомида байрам куни сифатида кенг нишонланиб келинади.
Соҳа ходимларини рағбатлантириш мақсадида “Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик танловлари доирасида йилнинг энг яхши кордиолог, хурурги, педиатр, ненотологи, акушер-гинекологи, соғлиқни сақлаш ташкилотчиси, инфекционист врачи каби кўплаб номинация бўйича фидойи ходимлар меҳнати алоҳида эътироф этиб келинади.
Бу йил юқумли пандемия хавотири шифокорларимизнинг сабр-қаноати, ўз касбига бўлган муҳаббатини, тажрибасини жиддий синовдан ўтказди. Ҳатто буни Муҳтарам Юртбошимиз алоҳида таъкидлаб саломатлик посбонларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Биргина Шеробод туманида ҳам 196300 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган 310 ўринли тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳам меҳнатларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Айни кунда тиббиёт бирлашмасида 156 нафар олий тоифали шифокорлар, 1403 нафар ўрта тиббиёт ходими пандемия шароитида жасорат кўрсатишди , десам муболаға бўлмайди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2 та ҳудудий бўлим, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 8 та Қишлоқ оилавий поликлиника ва 3 та қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлиб, бу саломатлик масканларида ҳам тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга эътибор қаратилган. Биргина мавжуд қишлоқ оилавий поликлиникаларда жами 150 мингдан ошиқ қабуллар қайд этилган. Бу дегани аҳолининг саломатликларини тиклаш бўйича самарали ишлар олиб борилди, деганидир. Бундан ташқари 60 мингга яқин тез тиббий ёрдам кўрсатиш чақириқлари амалга оширилган.
Туман маҳаллий бюджетидан 100 млн 041 минг сўмга ўта хавфли касалликлар учун махсус кийимлар, 113 млн 741 минг сўмга беморлар учун дори-дармонлар ва 46 млн 800 минг сўм хлорли хавфсизлантирувчи эритмалар олинди.
Бундан ташқари туман саховат ва кўмак жамғармаси ҳисобидан 39 млн 500 минг сўмга бир марталик махсус кийимлар, 6 млн 705 минг сўмга электрон тано метр, 15 дона дезинфекция йўлакчаси, 90 млн сўмга 30 дона кислород баллонлари олиб берилди.
Инсоният саломатлигига жиддий хавф туғдирган бу касалликка қарши кураш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасига пандемия даврида тиббий асбоб-ускуналар учун қиймати 589 миллион 671 минг сўм бўлган 7 турдаги тиббий аппаратуралар олиб келинган. Мурувват жамғармаси ҳисобидан эса 38 турдаги тиббий асбоблар ҳадя этилди.
Бундан ташқари вилоят Санитария эпидемиологик осойишталик маркази маблағлари ҳисобидан ҳам 76 млн сўмга беморлар учун дори-дармон воситалари, 129 млн сўмга озиқ-овқат маҳсулотлари, 97 млн сўмга юмшоқ жиҳозлар келтирилди.
Тиббиёт бирлашмасида пандемия даврида тиббиёт ходимларига 
 116 млн сўм моддий рағбатлантириш маблағлари берилган бўлса, COVID-19 касаллигига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ходимларига вилоят СОЭМ маблағлари ҳисобидан 6 фоиз устама учун 350 млн 397 минг сўм маблағлар берилган. Бундан ташқари COVID-19 касаллиги билан оғриган беморларни даволашда иштирок этган тез тиббий ёрдам ходимларига 956 млн 704 минг сўм моддий рағбатлантириш маблағлари берилган.
Тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларда 2020 йил маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 177 млн 383 минг сўм маблағга қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Шундан кислород станцияси қуришга 18 млн 398 минг сўм, Зарарсизлантириш бўлимини жорий таъмирлашга 30 млн 902 минг сўм, ички дорихонани жорий таъмирлашга 38 млн 083 минг сўм, юқумли касаллик бўлимини жорий таъмирлашга 30 млн сўм, автогараж қуришга 60 млн сўм маблағ ажратилиб қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
2020 йилда туманнинг “Хўжаонқо” қишлоғида Наврўз-Ғуржак қишлоқ врачлик пунктига қарашли “Хўжаонқо” тиббий пунктида туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 135 млн сўмлик маблағга янги бино қуриб битказилди.
2020 йилда туманнинг “Лайлагон” маҳалласидаги “Хатак” қишлоқ врачлик пунктга қарашли “Лайлагон” тиббий пунктида 133 млн 700 минг сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги бино қуриб битказилди.
Бу ҳаракатларимиз замирида халқимиз саломатлигини асраш, тиббиёт ходимларига муносиб иш шароитини яратиб бериш мақсади ётади. Бугунги синов-ли кунларда бу соҳа ходимлари меҳнатини янада чуқурроқ англадик. Бир сўз билан айтганда Геппократ қасамёдига содиқ, улуғ аждодимиз Абу Али Ибн Сино издошлари билан ҳақли равишда фахрлансак арзийди.
Улуғ файласуф ва шифокор Геппократнинг, тиббиёт илмининг султони Абу Али Ибн Синонинг жаҳон илм фани, хусусан тиббиёт тараққиётига қўшган бебаҳо хизматини жаҳон олимлари алоҳида эътироф этишган.
“Ислом оламининг энг машҳур файласуфи ва қомусий алломаси ҳамда инсониятнинг энг буюк мутаффакир-дан бири” деган унвонга сазовор бўлган Абу Али Ибн Синонинг 140 дан ортиқ тиббиёт ва фалсафа мантиқ кимё, физика, острономия, математика, мусиқа, адабиёт, тилшуносликка оид асарларини алоҳида ғурур ва эҳтиром билан ёдга оламиз, ўрганамиз.
Улуғ аждодимизнинг “Тиб қонунлари” асари бугунги кунгача тиббиёт соҳасининг асосий йўналишларини белгилаб бермоқда.
Уйғониш даврининг таниқли вакили Дантенинг “Илоҳий комедия” асарида чизилган суръатда Ибн Сино Авиценна номи билан Геппократ ва Галлен билан ёнма-ён бирга тасвирланган. Эътиборлиси, Ибн Сино бу улуғ даҳолар ўртасида бошига тож кийган ҳолда уларни ўзига жалб қилиб тургани ҳам аждодимизнинг даҳолар даҳоси эканлигидан далолатдир.
Ҳатто, ўтган асрда янги кашф этилган юлдузлардан бирига ҳам Ибн Сино номи берилган. Шунингдек, ЮНЕСКО унинг номи билан Халқаро олтин медални таъсис этгани ҳам бежиз эмас.
Қадрли тиббиёт ходимлари!
Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай улуғ даҳонинг шогирдлари саналган Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга файз-у барака ёр бўлишини тилайман.
Читайте также
ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧНИНГ 27 июнь — “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан  БАЙРАМ ТАБРИГИ
ШЕРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧНИНГ 27 июнь — “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алейкум! Ҳурматли ва азиз матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Авваламбор, Сиз қадрдон журналист­лар­ни, ёзувчи-шоирларни, ёш
ТУМАН ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ БЎЛИБ ЎТДИ
ТУМАН ҲОКИМИ АМИРОВ АЛИШЕР ХУРРАМОВИЧ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Шеробод тумани ҳокими Амиров Алишер Хуррамович иштирокида Карантин вақтида кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва “Саховат ва
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёшлар билан учрашув ташкил этилди
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёшлар билан учрашув ташкил этилди
Жорий йилнинг 25 январь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Сурхондарё вилоятининг Ички ишлар
Расмий муносабат
Расмий муносабат
Сариосиё тумани ҳокимлиги фуқаро Донаева Холбибининг мулкий ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси
Добавить
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив